Линклар

logo-print

Қозоғистон Коммунистик партияси тугатилди


Қозоғистон Коммунистик партиясига Ғазиз Алдамжаров раҳбарлик қилган.

Қозоғистон Коммунистик партиясига Ғазиз Алдамжаров раҳбарлик қилган.

Қозоғистонда 17 йилдан буён фаолият юритиб келаётган мухолифатдаги Қозоғистон Коммунистик партияси тугатилди.

Олмаота туманлараро иқтисодий суди қарорига кўра, ушбу партия фаолиятида қонунга хилоф ҳолатлар аниқлангани боис уни тугатишга қарор қилинган.

1998 йилнинг 27 августида давлат рўйхатидан ўтган мазкур партия тўрт йил аввал суд қарорига кўра, ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. 2011 йилнинг октябридан буён суд қарори бер неча бор кўриб чиқилган.

Эндиликда Қозоғистонда саккизта партия фаолият юритаяпти. Ушбу партиялардан уч нафари мамлакат парламентида ўз фракцияларига эга.

XS
SM
MD
LG