Линклар

Тожикистоннинг Душанбе ва Ваҳдат шаҳарларида жума куни юз берган иккита қуролли ҳужум оқибатида ўлганлар сони ўн нафарга етди.

Душанбе аэропорти яқинида милиция бўлимига қилинган ҳужумда Тожикистон ички ишлар вазирлиги ОМОН кучларининг 2 ходими ва йўл ҳаракати хавфсизлигининг 1 нафар пост хизматчиси ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Ҳозирда Душанбенинг Қоратегин маҳалласи полиция томонидан ўраб олиниб, қуролли ҳужумни уюштирганликда гумонланаётган уч номаълум шахс изланмоқда.

Душанбедан 20 километр узоқликдаги Ваҳдат шаҳри Ички ишлар бўлимига қилинган ҳужумда эса беш нафар полиция ходими ва ҳужум қилганлардан икки нафари ўлган. Уч ҳужумчи эса жароҳатланган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги вакилининг Озодлик тожик хизматига айтишича, Ваҳдатдаги ҳужумга Зиёвуддин Абдуллаев исмли шахс бошчилик қилган ва ҳужум пайтидаги отишмада у ўлдирилган.

Расмийлар иккита ҳужумнинг бир-бирига боғлиқ эмаслигини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG