Линклар

Тошкентдаги Тўхтабой масжиди ёнида портлаш бўлди


 Портлаш содир бўлган автобус бекати.

Портлаш содир бўлган автобус бекати.

Бугун жума намозидан сўнг Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган Тўхтабой масжиди ёнида портлаш содир бўлди.

Ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, портлаш масжид рўпарасидаги автобус бекатида содир бўлган.

Воқеа тафсилотларидан хабардор Озодлик манбасига кўра, бекатда номаълум шахс томонидан ташлаб кетилган қўлбола портловчи модда портлаган.

Портлаш натижасида одамлар орасида қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлмагани айтилаяпти.

Ҳозирда воқеа жойида Тошкент шаҳар Ички ишлар бўлими ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG