Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:49

Қурултой: Айлан ўлими дунёда муҳожирларга муносабатни ўзгартира оладими?


Cуриялик муҳожир она ва бола
Cуриялик муҳожир она ва бола

Шу ҳафта суриялик уч яшар болакайнинг ўлик ҳолда денгиз соҳилидан топилиши ва унинг сурати ижтимоий тармоқ юзерларига қаттиқ таъсир кўрсатди, дунё матбуоти бош саҳифаларидан жой олди.

Турли агентликлар тарқатган суратда асли Сурия-Туркия чегарасидаги Кобани шаҳридан бўлган Айлан Курдийнинг соҳилда ётгани акс этганди.

Айлан акаси ва онаси билан бирга Юнонистон ҳуудига қайиқда ўтаётган пайтда чўкиб кетгани маълум бўлди.

Бу сурат қочқинлар тақдирига бефарқ қараётган кўплаб Европа давлатлари фикрини ўзгартириб юборди.

Мисол учун, Британия парламентида ушбу мавзуни кўтариш тўғрисидаги петиция саноқли соатларнинг ичида 300 мингдаг кўп имзо тўплади.

Германия 3 мингдан қочқинни қабул қилишини билдирди.

Аммо, тили ва маданияти яқин бўлган бой Кўрфаз давлатлари бугунга қадар ўз чегараларини бирорта суриялик қочқинга очгани йўқ.

Суриялик муҳожирлар сўнгги йиллар ичида Туркия, Иордания ва Ливанда бошпана топган эса-да, уларнинг бошқа араб давлатлари, хусусан Форс кўрфазига оммавий тарзда ўтиши кузатилимади.

“Қурултой” эшиттиришининг навбатдаги сонида ички низолар туфайли ҳижрат қилганлар ва уларга муносабатни муҳокама қилинди.

Унда Ирландниядан ҳуқуқ фаоли Абдужалил Бойматов, Швециядан журналист Тўлқин Қораев, Швейцариядан тадқиқотчи Олима Набизода ва Прагаба бўлган журналист Қудрат Бобожон қатнашди.

Қурултой: Айла ўлими дунёда муҳожирларга муносабатни ўзгартира оладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:41:42 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG