Линклар

Россияда “Голос” жамғармаси “хориж агентлари” рўйхатига киритилди


“Голос” жамғармаси Россияда сайловларни кузатиш билан шуғулланиб келган.

“Голос” жамғармаси Россияда сайловларни кузатиш билан шуғулланиб келган.

Россия Адлия вазирлиги 4 сентябрь куни “Голос” демократияни қўллаш жамғармасини “хориж агенти” функцияларини бажарувчи ноҳукумат ташкилотлари рўйхатига қўшганини эълон қилди.

Вазирлик қайдича, жамғармада “хориж агенти” функциясини бажарувчи ноҳукумат ташкилоти аломатлари борлиги Адлия вазирлигининг Москва шаҳар бош бошқармаси томонидан ўтказилган навбатдан ташқари текширув чоғида аниқланган.

Айни пайтда “Голос” ҳаракати раҳбарияти мазкур жамғарма анчадан буён фаолият кўрсатмаётгани, шунга қарамай, ташкилот юристлари унинг Адлия вазирлиги реестрига киритилиши юзасидан судга шикоят аризасини ёзишини билдирди.

“Голос” жамғармаси Россия Адлия вазирлигининг “хориж агентлари” реестрига киритилган 91-ташкилот бўлди. Россияда ўтган йили бу борада қабул қилинган баҳсли қонун сиёсий фаолият билан шуғулланадиган ва хориждан маблағ оладиган ташкилотларга “хориж агентлари” рўйхатидан ўтиш мажбуриятини юклайди.

Ўтган йилдан бошлаб Адлия вазирлиги бу реестрга ноҳукумат ташкилотларини мажбуран киритиш ҳуқуқига киритиш ҳуқуқига эга бўлган.

XS
SM
MD
LG