Линклар

logo-print

5 сентябрь куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳридаги 8-ўрта мактаб ҳовлисида бир аёл ўзини ёқиб юборди.

Ҳозир у шаҳар касалхонасининг терапия бўлимига етказилган.

Жанубий Қозоғистон вилоят ички ишлар департаменти матбуот хизмати маълумотига кўра, ўзига ўт қўйган 55 ёшли аёл 8-мактабда фаррош бўлиб ишлаб келган.

Ўз жонига қасд қилишга аёлни унинг номига банкдан олинган кредит сабаб бўлгани айтилмоқда.

Полиция маълумотига кўра, мазкур ҳодиса юзасидан “Ўз жонига қасд қилиш даражасига етказиш” моддаси бўйича 8-мактаб лаборантига нисбатан жиноий иш очилган.

XS
SM
MD
LG