Линклар

Тожикистонда генерал Назарзодага "ов" давом этмоқда


Абдуҳалим Назарзода.

Абдуҳалим Назарзода.

Тожикистон хавфсизлик хизматлари бугун ҳам мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари ва унинг тарафдорларини қидиришда давом этмоқда.

Икки кун олдин Душанбеда Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзода томонидан уюштирилган ҳужумларда 22 одам, жумладан, 9 полициячи ва 13 жангари ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Ички ишлар вазирлиги 5 сентябрь куни берган маълумотда айтилишича, Назарзода 7-8 нафар шериклари билан Душанбе шаҳридан 150 километр узоқликликда Ромит дарасига яширинган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳуқуқ-тартибот идораларининг қўшма амалиёти давомида ҳозиргача Абдуҳалим Назарзода гуруҳининг 32 нафар аъзоси “қўлга туширилган ва яна 13 нафари зарарсизлантирилган”.

Расмий Душанбе генерал-майор Абдуҳалим Назарзодани ислом жангариларига алоқадор бўлганликда айбламоқда. Тожикистон ҳукумати қарори билан, Назарзода террор ҳужумлари уюштирилгани аниқланганидан сўнг мудофаа вазири лавозимидан бўшатилган.

XS
SM
MD
LG