Линклар

Британия суриялик 15 минг қочқинга бошпана беришга тайёр


Суриялик қочқинлар.

Суриялик қочқинлар.

Лондонда нашр этиладиган Sunday Times газетаси Бритяния ҳукумати суриялик 15 минг қочқинга бошпана беришга тайёр экани ҳақида хабар тарқатди.

Мазкур газета аввалроқ Британия Сурия чегарасидаги БМТ қочқинлар лагерларида яшаётган қочқинларга бошпана бериш имкониятлари изланаётгани ҳақида ёзган эди.

Айни пайтда Австрия ва Германияга Венгрия орқали ўтаётган қочқинлар сони кундан кунга кўпайиб бормоқда.Австрия полицияси Венгриядан яқин кунларда суриялик 10 минг қочқин кириб келиши кутилаётгани ҳақида маълумот берди. Германия полицияси эса камида 7 минг қочқин келиши кутилаётганини билдирди.

5 сентябрь куни Мюнхенга олиб келинган қочқинларни шаҳар аҳолиси қарсаклар билан кутиб олди. Улар бу билан Германия ҳукуматининг қочқинларга бошпана бериш сиёсатини қўллаётганликларини намойиш этишди.

XS
SM
MD
LG