Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:29

Халқаро коалиция Ямандаги ҳутилар позицияларига ҳаво зарбалари берди


Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Яманда бир қатор ҳудудларни ишғол этган ҳути жанггарилари позицияларига қарата навбатдаги ҳаво зарбаларни амалга оширди.

Икки кун илгари Яманда ҳути исёнчилари ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувда Яман армиясининг 60 аскари ҳалок бўлган эди.

Ҳути жанггарилари март ойида Яманнинг катта қисмини, жумладан пойтахт Санани ишғол этган.

Президент Абду Мансур Ҳоди ўшанда мамлакатдан қочганди.

Саудия Арабистони президент Ҳодининг илтимосига биноан можарога аралашиб, ҳутилар мавқеларини нишонга олиб келмоқда.

Ҳозирда Ямандаги исёнчиларга қарши курашаётган халқаро коалицияга Иордания, Миср, Марокаш, Покистон ва Судан қўшилган.

БМТ маълумотига кўра, март ойидан буён Яманда тўрт мингдан зиёд одам нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG