Линклар

Кишиневда ўн минглаб одам ҳукуматга қарши намойишда қатнашмоқда


Молдова пойтахти Кишиневда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

Шаҳар марказига йиғилган ўн минглаб одам президент истеъфо бериши ва мамлакатда келаси йил март ойига қадар парламент сайловлари ўтказилишини талаб этмоқда.

Шунингдек, намойишларда Молдова миллий банки, бош прокурори ва амалдорларни лавозимларидан бўшатиш, банклардан ўмарилгани иддао қилинган бир миллиард еврони қайтариш талаблари ҳам янгради.

Ҳукумат намойишларга тўсқинлик қилиш учун 6 сентябрь куни Кишиневда бепул концерт уюштирмоқчи бўлган.

Лекин, кўплаб хонандалар концертда қатнашишдан бош тортганлар

Норозилик намойиши ташкилотчиларига кўра, Буюк миллат мажлиси майдонига юз минг одам йиғилган ва бу 1990 йилдан буёнги энг йирик норозилик тадбири сифатида кўрилмоқда. Намойиш ўтаётган жойга полиция ва махсус хавфсизлик кучлари ташланди.

XS
SM
MD
LG