Линклар

Турк учоқлари “Курдистон ишчи партияси” позицияларига зарба берди


Туркия ўз ҳарбийлари карвонига қилинган ҳужумга жавобан курд айирмачиларининг мамлакат жанубий-шарқидаги позицияларига ҳаводан зарба берди.

Туркия куч ишлатар тузилмаларига кўра, турк учоқлари мамлакатда ва бошқа қатор давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган “Курдистон ишчи партияси” қуролли гуруҳининг 12 та объектини нишонга олган.

Мазкур гуруҳ Эрон ва Ироқ чегараси яқинидаги Ҳаққари вилоятида турк ҳарбийларига қарши амалга оширилмиш ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олганди.

Гуруҳ иддаосича, ҳужум чоғида 15 чоғли турк аскари ҳалок бўлган. Турк ҳарбийлари минага дуч келган аскарлар орасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар борлигини тасдиқлаган, бироқ талафотга оид бирор-бир рақам келтирмаган.

Ҳужумдан сўнг телевидение орқали чиқиш қилган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон террорчиликка қарши кураш бўйича янги стратерия қабул қилишга ваъда берган ва расмийлар бу йўлда кескин чоралар кўражагини билдирган.

XS
SM
MD
LG