Линклар

Австрия муҳожирлар бўҳрони билан боғлиқ фавқулодда чоралар бекор қилинишини билдирди


Муҳожирлар Туркия, Греция, Македония ва Сербия орқали Европа Иттифоқи аъзоси Венгрияга киришга ҳаракат қилмоқда.

Муҳожирлар Туркия, Греция, Македония ва Сербия орқали Европа Иттифоқи аъзоси Венгрияга киришга ҳаракат қилмоқда.

Австрия Канцлери Вернер Файманн минглаб муҳожирлар билан боғлиқ бўҳрон боис жорий этилган фавқулодда чораларни қадам-бақадам олиб ташлаш режелаштирилаётгании билдирди. Мазкур чоралар Сурия, Афғонистон ва Ироқдан қочиб келаётган минглаб муҳожирларнинг Венгриядан Австрия ҳудудига бемалол кириши ва у ердан Германияга жўнаб кетишларига имкон бериш учун жорий этилган эди.

Бу ҳақда 6 сентябрь куни гапирган Файманн Австрия ҳукумати секин-аста “фавқулодда чоралардан қонуний ва инсоний ҳаётга қайтиш” йўлларини кўриши керак, дея таъкидлади.

Германия ва Астврияга минглаб муҳожирлар келишда давом этмоқда. Кўпчилиги Венгрия орқали келаётган муҳожирлар бу мамлакатда бир неча кун қолиб кетди.

Айни пайтда, Венгрия Сербия билан чегараси яқинида янги қочқинлар лагерини ташкил қилаётганини билдирди. Венгрия муҳожирларнинг кириб келишига йўл қўймаслик учун Сербия билан чегарада тиканли симдан ясалган тўсиқни мустаҳкамламоқда.

Муҳожирлар Туркия, Греция, Македония ва Сербия орқали Европа Иттифоқи аъзоси Венгрияга киришга ҳаракат қилмоқда.

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ўз мамлакати мусулмон муҳожирларни истамаслигини баён қилиб, Европа ўзининг насроний қадриятларини йўқотиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ҳукумат чораларига қарамасдан, Австрия ва Венгриядаги фаол ва кўнгиллилар қочқинларга гуманитар ёрдам улашмоқда ва муҳожирларни ўз машиналарида Венгрия ва Австрия орқали Германияга олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG