Линклар

logo-print

Президент Олланд Германия, Россия, Украина ва Фарнция саммитини ўтказишни таклиф қилди


Франция Президенти Франсуа Олланд

Франция Президенти Франсуа Олланд

Франция Президенти Франсуа Олланд шу ой охирларида Германия, Россия ва Украина етакчилари билан биргаликда саммит ўтказишни таклиф қилди. Олланднинг таклифи Украина шарқида сулҳ битимига амал қилинаётгани аломатлари кузатилаётган пайтга тўғри келмоқда.

7 сентябрь кунги матбуот анжуманида Олланд саммит 28 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеяси бошланишидан аввал Парижда ўтказилиши мумкин, дея билдирди. Саммитда “тинчлик жараёнини баҳолашимиз, у қайси босқичда эканини муҳокама қилишимиз мумкин”, деди Олланд.

“Сўнгги ҳафталар давомида ижобий натижаларни кўрдик. Ўт очишни тўхтатиш битимига деярли амал қилинмоқда”, дея қўшимча қилди Франция раҳбари.

Ўтган йилнинг апрель ойидан бери Украина шарқида ҳукумат қўшинлари билан россияпараст айирмачилар ўртасидаги қуролли можарода 6500дан ошиқ одам ҳалок бўлган.

Жорий йил февраль ойида Минскда эришилган сулҳ битими мунтазам бузиб келинмоқда, лекин Украина Президенти Петро Порошенко 5 сентябрь куни қилган чиқишида сулҳ илк бор бир ҳафта давомида бузилмаганини билдирди.

XS
SM
MD
LG