Линклар

Меркель: Германияга кириб келаётган муҳожирлар оқими бутун мамлакатни қамраб олади


Германия Канцлери Ангела Меркель

Германия Канцлери Ангела Меркель

Канцлер Ангела Меркель Германияга кириб келаётган муҳожирлар оқими яқин йиллар ичида бутун мамлакатни “камраб олади ва ўзгартиради”, дея баён қилди.

Меркель бу ҳақда 7 сентябрь куни, ўтган ҳафта охирида Германияга 20 мингга яқин муҳожир кириб келгани тахмин қилинаётган пайтда гапирди. Меркель етакчилигидаги ҳукумдор коалиция Германияга кириб келаётган муҳожирларга ёрдам кўрсатиш мақсадларига 6 миллиард евро (6,7 миллиард АҚШ доллари) ажратишга рози бўлди. Лекин Меркель “қочқинларни адолатли тақсимлашга асосланган бирдамлик”ка чақирди.

Франция Президенти Франсуа Олланд Европа Комиссияси ЕИга аъзо давлатлар учун 120 минг қочқинни жойлаштириш учун мажбурий квоталарни назарда тутувчи ҳужжатни тайёрлаётганини билдирди. Унинг айтишича, “Францияга 24 минг одам жойлаштирилади”.

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан “Европанинг ташқи чегараларини ҳимоя қила олмасак, қанча одамни қабул қила олишимиз ҳақида гапиришнинг маъниси йўқ”, дея таъкидлади.

XS
SM
MD
LG