Линклар

Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми камайишда давом этмоқда


Жорий йилнинг иккинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми икки баробарга камайди.

Россия Марказий банки берган маълумотга кўра, апрель-июнь ойларида Россиядан Ўзбекистонга 686 миллион доллар юборилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичига нисбатан деярли 58 фоиз пастдир.

Маълумотда Ўзбекистондан Россияга жўнатилаётган пул ҳажми биринчи чоракда 37,5 фоизга камайиб, 98 миллион долларни ташкил этгани айтилади.

Бундай ҳолатнинг юзага келишини мутахассислар бир овоздан Россия рубли қурбининг жаҳон валюталарига нисбатан тушиб кетиши билан изоҳламоқда.

Айни пайтда, айрим оммавий ахборот воситалари рублнинг қадрсизланиши манзарасида ўзбекистонликлар Россиядан арзонроқ нархдаги мол ва кўчмас мулкни кўпроқ сотиб олаётганликлари тўғрисида хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Россиядан Ўзбекистонга 5 миллиард 581 миллион АҚШ доллари жўнатилган.

Расмий маълумотларга кўра, Россия ҳудудида айни вақтда 2 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ишлайди.

XS
SM
MD
LG