Линклар

logo-print

Путин: Россия хорижда ишлаб чиқилган дори-дармон импортини тақиқламайди


Россия чет элда ишлаб чиқилган дори-дармон ва тиббиёт ускуналари импортини тақиқламайди. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Владимир Путин душанба куни ўтган “Бутунроссия халқ фронти” йиғинида маълум қилди.

Президентнинг айтишича, Россия ўзида ишлаб чиқарилаётган дори-дармонлар сифати ва кўламини ошириши керак.

Россиянинг Саноат ва савдо вазирлиги ўтган ойда Россия, Беларус, Қозоғистон ва Арманистонда ишлаб чиқарилмаган тақдирда четдан сотиб олиш мумкин бўлган тиббиёт ускуналари рўйхатини кенгайтириш ғоясини илгари сурган эди.

Бироқ ҳукумат етакчиси Дмитрий Медведев сентябрь ойи бошида Россия ўзи ишлаб чиқармагунча четдан тиббиёт ускуналарини сотиб олишда давом этишини билдирган.

Украина бўхрони ортидан Россия ва Ғарб ўлкалари бир-бирига қарши қатор иқтисодий санкцияларни жорий этган.

XS
SM
MD
LG