Линклар

logo-print

Ўзбекистонда вояга етган аҳолининг 20,2 фоизи ортиқча вазнга эга


Ўзбекистонда вояга етган аҳолининг 20,2 фоизи ортиқча вазн ва 33,9 фоизи юқори қон босимига эга.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарафидан 2014 йилда ўтказилган тадқиқотларда айтилади.

Тақдиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон вояга етган аҳолисининг 67,2 фоизи Соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаб қўйган меъёрдан паст миқдорда мева ва сабзавот истеъмол қилади.

Шунингдек, вояга етган аҳоли ўртасида тузи меъёридан кўп бўлган овқат тановул қиладиганлар сони ҳам юқоридир (37%). Кам жисмоний ҳаракат қиладиганлар сони эса 16,4 фоизга етган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон ҳукумати мамлакат аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқди, дейилади расмий маълумотда.

Мазкур чора-тадбирлар доирасида 2015-2020 йиллар ўртасида 3,710 миллиард сўмлик 22та лойиҳа амалга оширилиши режаланган.

XS
SM
MD
LG