Линклар

logo-print

WBA йўналиши бўйича ўта оғир вазнда доимий жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Руслан Чагаев 17 октябрь куни Германиянинг Кил шаҳрида пуэрториколик Фреса Окендо билан жанг ўтказади.

Бу ҳақда Чагаевнинг промоутери Тимур Дугазаев журналистларга маълум қилди.

Жанг Кил шаҳрининг "Шпаркассен" спорт саройида ўтказилиши кутиляпти.

Июль ойида Чагаев италиялик Франческо Пянетни биринчи раундда нокаут қилиб, ғолибликни қўлга киритган эди.

36 ёшли Чагаев жангларда 34 ғалаба (21таси – нокаут билан) бир дуранг ва икки мағлубият қайд этган.

42 ёшли Окендо ҳисобида эса 37 ғалаба (27таси – нокаут билан)ва саккиз мағлубият бор.

Асли андижонлик Руслан Чагаев икки йилдан буён бокс жангларида Чеченистондаги Аҳмад ҳожи Қодиров номли бокс клубини тамсил этиб келмоқда.

Ҳозир Чагаев АҚШнинг Флорида штатида навбатдаги жангга ҳозирлик кўрсатмоқда.

XS
SM
MD
LG