Линклар

Тожикистонда Абдуҳалим Назарзодага нисбатан айбловлар эълон қилинди


Тожикистонда милиция постларига ҳужумда айбдор кўрилаётган ва қочиб юрган Мудофаа вазири собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзодага расман айбловлар эълон қилинди.

Мамлакат бош прокуратурасининг билдиришича, Назарзодага хоинлик, терроризм ва экстремист гуруҳ тузиш каби айбловлар қўйилган.

Тожикистон хавфсизлик кучлари уни бир неча кундан бери қидирмоқда.

9 нафар милиция ходими ўлдирилган ва бир қанчаси яраланган ҳужумлардан сўнг Назарзода ўз тарафдорлари билан Ромит дарасига яширингани айтилаётганди.

Тожикистон полициясига кўра, ҳозирга қадар Абдуҳалим Назарзодага алоқадор бўлган “террор гуруҳи”нинг 17 аъзоси ўлдирилган, ўнлаб аъзоси ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG