Линклар

logo-print

BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистон иқтисодиёти учун пахта яккаҳокимлиги қанчалик кераклиги, ўзбекистонликларга пахта миллий бойликми ёки ортиқча ташвиш эканлиги мунозара қилинди.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида ҳам пахта яккаҳокимлигига чек қўйилмади. Собиқ иттифоқ даврида бўлгани каби, пахта мамлакатдаги суғориладиган ерларнинг асосий қисмини эгаллаб келмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати ҳар йили пахта бир миллиард АҚШ долларидан ортиқ даромад келтираётганини ва фермерлар пахта ортидан катта фойда олаётганини иддао қилиб келади.

Бироқ, мутахассислар, пахта етиштириш ўзбек фермерларига жуда қимматга тушаётгани, пахтанинг асосий хўжайини фермер эмас, балки ҳокимият эканлигини, чигит экилишидан пахта терилгунча бўладиган барча тадбирлар собиқ иттифоқдаги каби маъмурий-буйруқбозлик усулида олиб борилаётганини айтадилар.

Ўзбекистондаги ва халқаро инсон ҳуқуқи ташкилотлари мамлакатдаги бюджет ташкилотлари ишчилари, олийгоҳ ва коллежлар ўқитувчиларию талабаларининг пахта чопиғидан бошлаб уни теримигача мажбурий жалб қилинишини доим танқид қилиб келади.

Хўш, пахта Ўзбекистон иқтисоди учун қанчалик зарур?

Пахта яккаҳокимлиги фермерларга фойда олиб келяптими ёки зарар?

Пахта ўзбекистонликлар учун миллий бойликми?

Ўзбекистонликлар пахтасиз ҳам яшай оладими ёки йўқ?

Баҳсни қуйида тингланг:

Агар сиз баҳсларда иштирок этмоқчи бўлсангиз ҳар чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.

Саволларингизни, шарҳ сифатида қолдиришингиз, шунингдек, sadriddin61@gmail.com электрон почта манзилига ҳам юборишингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG