Линклар

"Лукойл" 6 ойда Ўзбекистонга деярли 500 миллион доллар сармоя ётқизди


"Лукойл" ширкати корхоналаридан бирида олинган сурат.

"Лукойл" ширкати корхоналаридан бирида олинган сурат.

Россиянинг “Лукойл” ширкати 2015 йилнинг 6 ойида Ўзбекистонда нефть конларини қидириш ва қазиб олиш лойиҳасига 496 миллион доллар сармоя ётқизди.

Uzdaily нашрининг билдиришича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 65 фоизга кўпдир.

Хабарда айтилишича, “Лукойл” ширкати биринчи ярним йилликда газ қазиб олишни 24 фоизга, нефть қазиб олишни 78,4 минг баррелга кўпайтирган/

Россиянинг “Лукойл” ширкати Ўзбекистонда геологик разведка ва нефть-газ қазиб олиш бўйича уч лойиҳани амалга ошириб келмоқда. Шу кунгача ширкат Ўзбекистонда қазиб олган газ ҳажми 20 миллиард кубометрдан ошган.

XS
SM
MD
LG