Линклар

logo-print

Туркия курд жангариларига қарши ер усти амалиётини бошлади


Туркия фуқаролари 7 сентябрда курд жангарилари томонидан портлатилган автомашинадан турк аскарлари танасининг қолдиқларини топиб, дафн этишга ҳаракат қилмоқда.

Туркия фуқаролари 7 сентябрда курд жангарилари томонидан портлатилган автомашинадан турк аскарлари танасининг қолдиқларини топиб, дафн этишга ҳаракат қилмоқда.

Туркия 8 сентябрь куни Ироқ шимоли билан чегараларида 2011 йилдан бери биринчи марта қуролли кучларини жанговар тайёргарликка келтирди.

Хабар берилишича, турк армияси сўнгги кунларда Туркиянинг 31 полициячисини ўлдирган курд жангариларига қарши ер усти амалиётини бошлади. Ироқ шимолидаги курд жангарилари жойлашган ҳудудларга 150 нафар турк аскари киритилди. Уларга Курд ишчи партиясининг мазкур ҳудудда яширинган йигирмадан ортиқ жангарисини йўқ қилиш вазифаси топширилган.

Турк ҳукумати Ироқ шимолидаги амалиётни якунлаш учун маълум муддатни белгилагани йўқ. Бироқ амалиёт қисқа муддатли бўлиши айтилмоқда. Турк ҳарбий самолётлари ҳам курд исёнчилари манзилларига ҳаводан зарба беришни давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG