Линклар

“Ўзбекистонда бизнес доиралари шу кунда тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашув билан боғлиқ кўплаб муаммоларга, ортиқча тўрачилик, порахўрлик ва тамагирликка дуч келмоқда”

Бу гапни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари “2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурини ҳаётга татбиқ этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг роли ва масъулиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” мавзуидаги республика семинар-конференциясида қилган чиқиши чоғида айтди.

Uzbekistan Today агентлигига кўра, Азимов анжуманда мамлакат бозор иқтисодиётига тўла ўтиши учун бизнеснинг ривожига тўсиқ бўлаётган баъзи масалаларни ҳал қилиб олиши кераклиги ҳақида гапираркан, жумладан бундай деган:

“Биз бозор иқтисодиётига тўла ўтиш тўғрисида хусусий тадбиркорлик ва хусусий мулкнинг ривожланиши йўлидаги барча муаммолар ва тўсиқлар олиб ташланганидагина айта олишимиз мумкин. Фақат шундай ҳолатдагина бу жараённи якунланган, деб ҳисоблаш мумкин”.

Uzbekistan Today агентлиги сайтининг ўзбек тилидаги саҳифасида мана бу хабар ҳам эълон қилинди:

“Анжуманда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимовнинг маълум қилишича, мустақиллик йилларида аҳолининг ҳарид қобилияти бир баробарга ошди ва бугунги кунда у 6500 АҚШ долларини ташкил этмоқда.

“Агар биз бу кўрсаткични бошқа давлатларнинг ва ўзимизнинг кўп йиллар аввалги кўрсатгичимизга солиштирсак, унда биз шуни қайд этишимиз мумкинки, мустақиллигимиз ривожланишнинг дастлабки йилларида 3000 АҚШ долларини ташкил этган. Айни кунда эса бу кўрсатгич 6500 АҚШ долларини ташкил этмоқда. Албатта, бу катта муваффақиятдир”, – деди Рустам Азимов”.

Рустам Азхимовнинг ўзбекистонликларнинг ҳарид қобилияти тўғрисида айтганларини OzodNazarнинг келгуси сонларида тушуниб олишга ҳаракат қиламиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG