Линклар

"Ижтимоий фикр": Ўзбекистонликларнинг 99,4 фоизи мамлакат ютуқларидан ғурурланади


Ўзбекистонликларнинг мутлақ катта қисми — 99,4 фоизи мустақиллик йилларида қўлга киритилган ютуқлардан чексиз ғурурланади, дейилади “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўзи ўтказган сўнгги сўров натижаларига таяниб.

Марказ расмий сайтида эълон қилинган мақолада, жумладан бундай дейилган: “Сўровга кўра, халқимиз мустақиллигимизнинг 24 йиллигини юқори кайфият, катта қувонч, она-Ватанидан фахрланиш, келажакка комил ишонч ҳисси билан кутиб олмоқда. Респондентларнинг 99,2 фоизи мамлакатимиз дунёда муносиб ўрнини топиб, одамлар учун миллати ва ижтимоий ҳолатидан қатъи назар, фаровон ҳаёт шароити таъминланган давлат сифатида халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган, деб ҳисоблайди”.

Мустақил социологлар “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказини илмий муассаса сифатида тан олмай келади. Уларнинг фикрича, мазкур марказ ҳокимиятнинг буюртмасини бажарадиган идорадир.

XS
SM
MD
LG