Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:52

Елизавета II тахтда энг узоқ ўтирган монарх бўлди


Қиролича Елизавета II Буюк Британия тарихида энг узоқ муддат ҳукмдорлик қилган монарх бўлди.

Қиролича тахтда 63 йилу 7 ой ўтирган аждоди - қиролича Виктория ўрнатган рекорддан 9 сентябрь куни Лондон вақти билан соат 17.00 да ошиб ўтади.

Британия бош вазири Дэвид Кэмеронга кўра, миллионлаб британияликлар бу “тарихий дақиқани” нишонлайди.

Бош вазир фикрича, сўнгги 63 йил ичида қиролича Елизавета II мунтазам ўзгариб турувчи дунёда “барқарорлик қояси“ бўлиб турди.

Буюк Британиянинг ёши 89 га чиққан монархи тахтга 1952 йили отаси қирол Георг VI нинг вафотидан сўнг ўтирган эди.

Елизавета II нинг қироллиги даврида Британияда 12 бош вазир алмашди.

XS
SM
MD
LG