Линклар

Доғистоннинг Хасавюрт туманидаги Новий Куруш қишлоғида чоршанба куни эрталаб маҳаллий масжид имоми Магомед Хидиров ўлдирилгани тўғрисида Интерфакс агентлиги хабар қилди.

Тергов органларидан олинган маълумотга кўра, тонг саҳар соат 4 ларда юзи ниқобланган икки шахс бомдод ўқиш учун масжидга кетаётган Магомед Хидировга қарата тўппончадан ўқ узган.Имом ўқ еган жойида ҳалок бўлган, ҳужум қилганлар эса, воқеа жойидан ғойиб бўлган.

Имомга суиқасд Ставрополь ўлкасида шунга ўхшаш бошқа бир суиқасддан сўнг 3 ҳафта ўтгач амалга оширилди. Бу ўлкада 32 яшар имом Замирбек Махмутов ўлдирилган эди.

Россия мусулмонлари диний бошқармаси томонидан тайинланадиган имомлар ҳукумат сиёсатини қўллаб-қувватлайди ва мўътадил Исломни тарғиб қилади ва кўп ҳолатларда радикал исломчи гуруҳлар қурбони бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG