Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:11

Россия Сурияда ҳарбий экспертлари борлигини тан олди


Россия ташқи ишлар вазирлиги Сурияда россиялик ҳарбий экспертлар мавжудлигини тан олди.

Вазирлик матбуот котиби Мария Захарова экспертларнинг терроризмга қарши кураш мақсадида Россия ҳарбий аслаҳаларини Сурияга етказиб бериш ишлари билан бандлиги тўғрисида баёнот берди.

Захарова Греция ва Болгариянинг Россия ҳарбий учоқлари учун ўз осмонини ёпиб қўйгани юзасидан ҳам фикр билдирди. Унинг фикрича, бу “халқаро беодобликни” Афина ва София Вашингтоннинг талаби билан қилган.

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг баёноти Вашингтоннинг Россия ҳарбийлари ва ҳарбий учоқлари Суриядаги жангларда иштирок этаётгани тўғрисидаги хабарлардан ташвишга тушгани билдирилган куннинг эртасига янгради.

XS
SM
MD
LG