Линклар

Венгриялик журналист қочқинларни тепгани учун ишдан бўшатилди


Венгрияда полиция таъқибидан қочаётган қочқинларни тепган ва уларни оёғи билан чалган журналист аёл ишдан бўшатилди. Ижтимоий тармоқларда тарқалиб, шов-шув бўлган видеода журналист аёл қўлида ёш бола билан югуриб кетаётган эркакни чалаётгани акс этган.

Видеода акс этган инцидент Венгрия ва Сербия чегарасида жойлашган қочқинлар лагерида содир бўлган.

Guardian газетасига кўра, журналист аёл Венгриядаги N1TV телевидениеси ходими Петра Ласлодир. Айтилишича, N1TV антисемит қарашлари ва муҳожирларга тоқатсизлиги билан танилган ўнг радикал Йоббик партиясига яқин телеканалдир.

“Ҳамкасбимиз, N1TV ходими бугун ўзини номуносиб тутди”, деган телеканал бош муҳаррири.

XS
SM
MD
LG