Линклар

logo-print

Ироқ бош вазири ҳукумат ислоҳоти доирасида 123 нафар амалдорни ишдан бўшатди


Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абодий.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абодий.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абодий хўжасизлик ва коррупция даражасини пасайтиришга қаратилган ислоҳотлар доирасида вазир ўринбосарлари ва бошқа раҳбарлар дохил 123 нафар мулозимни ишдан бўшатганини маълум қилди.
Бош вазир баёнотида айтилишича, ишдан бўшатилган мулозимларнинг бир қисми нафақага чиқарилади, бошқаларнинг эса хизмат ваколатларига “тузатиш” киритилади.
Абодий бу ўзгаришлар ҳукуматнинг айнан қайси идораларини қамраб олишига аниқлик киритмаган.
Ўтган ой Ироқнинг бир неча шаҳрида минглаб киши иштирокида расмий доиралардаги коррупцияга намойишлар бўлиб ўтганди.
Бу норозиликларга жавобан Ҳайдар ал-Абодий ҳокимият тизимида қисқартишлар ўтказишга ваъда берган.

XS
SM
MD
LG