Линклар

Керри ва Лавров Суриядаги вазият юзасидан фикр алмашди


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ч) ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ў).

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ч) ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ў).

Вашингтоннинг Сурияда Россия ҳарбий ҳозирлиги ошиб бораётганидан хавотири қабатида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, 9 сентябрь куни бўлиб ўтган телефон суҳбатида томонлар “Суриядаги зиддиятни ҳал қилиш масалалари”ни муҳокама қилганлар. Лавров Суриянинг анчагина қисмини эгаллаб олган ва халқаро хавфсизликка таҳдид солаётган террорчи гуруҳга қарши биргаликда жавоб зарбаси бериш муҳимлигини яна бир бор таъкидлаган.

Айни пайтда Керри, агар Россия Сурияда ўз ҳарбий ҳозирлигини ҳақиқатан ҳам кучайтирадиган бўлса, бу яна зиддият эскалациясига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

8 сентябрь куни америкалик мулозимлар сўнгги кунларда Россиянинг учта ҳарбий-транспорт самолёти Сурияга қўнгани ҳақида билдиргандилар. АҚШ ҳарбийлари Сурия президенти Башар Ассаднинг туғилган шаҳри бўлмиш Латакия аэропортида янги уйлар қурилгани ҳақида айтгандилар.

Сурия расмийлари рус қўшинлари жангларда иштирок этаётганига оид маълумотларни рад этмоқдалар, бироқ Москва ҳам, Дамашқ ҳам рус ҳарбий маслаҳатчилари Сурияда юрганини инкор қилмаяпти.

XS
SM
MD
LG