Линклар

Ўзбекистон 24 йил ичида сув ҳавзаларидан фойдаланишни 20 фоизга қисқартирди


Марказий Осиё давлатлари ўртасида сув ҳавзаларидан фойдаланиш масаласи ўзаро тортишувларга сабаб бўлиб келади

Марказий Осиё давлатлари ўртасида сув ҳавзаларидан фойдаланиш масаласи ўзаро тортишувларга сабаб бўлиб келади

Ўзбекистон мустақиллик йиллари давомида Марказий Осиё минтақаси сув ҳавзаларидан фойдаланишни 20 фоизга қисқартирди. Бу ҳақда Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов 8 сентябрь куни Берлинда бўлиб ўтган халқаро конференцияда баён қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб берилаётган хабарларда Абдусаматовнинг “кўрилган чоралар туфайли, сўнгги 24 йил ичида Ўзбекистон сув олишни 20 фоизга – 64 миллиард куб метрдан 51 миллиард куб метрга, жон бошига ҳисоблаганда, икки баробарга қисқартирди. 1,2 миллион гектар суғориладиган ернинг мелиоратив аҳволи яхшиланди”, деган сўзларидан иқтибос келтирилмоқда.

Давлат қўмитаси раиси шунингдек, сўнгги ўн йил ичида ирригацион ва дренаж инфратузилмаларни тиклаш ва модернизациялашга доир дастур ва лойиҳаларга 2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфланганини таъкидлаган.

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар қилишича, табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раиси етакчилигидаги делегация Берлинда “Марказий Осиёда сув ва яхши қўшничилик муносабатлар” мавзусидаги вазирлар даражасидаги конференцияда қатнашган.

Абдусаматов сув Марказий Осиёнинг 60 миллионлик аҳолиси соғлиғи, ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган.

Марказий Осиё давлатлари ўртасида сув ҳавзаларидан фойдаланиш масаласи ўзаро тортишувларга сабаб бўлиб келади.

XS
SM
MD
LG