Линклар

Ўзбекистон: Роғун ва Қамбарота оммавий сув танқислигига олиб келади


Роғун ГЭСи қурилиши

Роғун ГЭСи қурилиши

Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида трансчегаравий дарёларнинг юқори оқимида ГЭСларни қуриш оммавий сув танқислигига олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов бу фикрни 8 сентябрь куни Берлинда бўлиб ўтган халқаро конференцияда илгари сурди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига таяниб берилаётган хабарда давлат қўмитаси раисининг “минтақанинг сув тармоқларида йирик лойиҳаларни амалга ошириш фақатгина мустақил, профессионал, халқаро экспертиза ўтказилгандан кейин ҳамда қўшни давлатлар билан келишилган ҳолда амалга оширилиши керак”, деган сўзларидан иқтибос келтирилмоқда.

Ўзбекистон трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланишда конструктив ҳамкорлик тарфдори эканини таъкидлаган Абдусамотов “оммавий сув танқислиги, ҳалокатли эколгик, иқтисодий ва ижтимоий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган гидротехник иншоотларни қуриш” халқаро қонунларнинг ана шу принципларига асосланиши лозим, дея баён қилди. Бунда Орол денгизи ҳавзаси учун эҳтимолий оқибатлар ҳам назардан қочилирлмаслиги лозим, дея қўшимча қилди Ўзбекистон расмийси.

Давлат қўмитаси раиси Ўзбекистон мустақиллик йилларида Марказий Осиё минтақаси сув ҳавзаларидан фойдаланишни 20 фоизга қисқартирганини ҳам таъкидлади.

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар қилишича, табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раиси етакчилигидаги делегация Берлинда “Марказий Осиёда сув ва яхши қўшничилик муносабатлар” мавзусидаги вазирлар даражасидаги конференцияда қатнашган.

Марказий Осиё давлатлари ўртасида сув ҳавзаларидан фойдаланиш масаласи ўзаро тортишувларга сабаб бўлиб келади.

Тожикистонда Роғун ГЭСи, Қирғизистонда Қамбарота-1 ГЭСи қурилиш лойиҳаларига Ўзбекистон қарши чиқиб келади. Ўзбекистон минтақанинг умумий сув ҳавзаларига бевосита боғлиқ бу лойиҳалар дарёларнинг қуйи оқимларида жойлашган мамлакатларда сув танқислиги ва бошқа муаммоларни келтириб чиқаради, деган фикрда.

XS
SM
MD
LG