Линклар

НАТО ва АҚШ Россиянинг Сурия можаросига аралашувига доир хабарлардан ташвиш билдирди


НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг

НАТО ва Қўшма Штатлар Россиянинг Сурияда ҳарбий фаоллиги ошганидан хавотир билдирмоқда.

9 сентябрь куни Прагага ташрифи чоғида НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россиянинг Сурия можаросига аралашуви тасдиқланса, “бу можарони ҳал этиш уринишларига ҳисса қўшмайди”, дея баён қилди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга қўнғироқ қилиб, Вашингтон бунга оид хабарлардан ташвишда эканини билдирди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Жон Кёрбининг билдиришича, Керри Лавров билан суҳбатда бу хабарлар рост бўладиган бўлса, “зўравонликларнинг янада авж олишига олиб келиши ва вазиятнинг яхшиланишига ҳисса қўшмаслигини” таъкидлаган.

Россия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Лавров “Суриянинг катта қисмини эгаллаб олган террорчи гуруҳларга қарши биргаликда жавоб қайтариш аҳамиятини алоҳида қайд этган”.

Сурия Президенти Башар Ассаднинг асосий иттифоқчиси бўлган Россия Сурияга тақдим этаётган қуроллар масаласида кўмаклашиш мақсадида у ерга ҳарбий мутахассисларни жўнатганини тан олган.

Қўшма Штатлар Ассаднинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилмоқда.

XS
SM
MD
LG