Линклар

Россия Украина билан чегараси яқинида йирик ҳарбий база қурмоқда


7 сентябрь куни қурувчилар Валуйки шаҳарчаси яқинидаги ҳудудда девор кўтара бошлагани айтилмоқда

7 сентябрь куни қурувчилар Валуйки шаҳарчаси яқинидаги ҳудудда девор кўтара бошлагани айтилмоқда

Россия Украина билан чегарадош Белгород вилоятида йирик ҳарбий база қуришни бошлагани хабар қилинмоқда.

Рейтерснинг хабар қилишича, 7 сентябрь куни қурувчилар Валуйки шаҳарчаси яқинидаги ҳудудда девор кўтара бошлаган. Очиқ ҳужжатларга таяниб, берилаётган хабарга кўра, Россия Мудофаа вазирлиги 300 гектарлик майдонда ҳарбий база қурмоқда.

Айтилишича, мазкур базада 3500 қўшин учун казармалар ва қурол-аслаҳа омборлари ҳамда бассейн ва катокни ўз ичига олувчи дам олиш маскани қурилади.

Мудофаа вазирлиги бу базада аскарлар артиллерия қуроллари ва ҳаво мудофааси бўйича тайёргарликдан ўтказилади. Бундан ташқари базада АҚШ ҳарбийлари тактикасини ўрганиш маркази ҳам бўлиши айтилмоқда.

Киев ва Ғарб Россияни Украина шарқидаги россияпараст айирмачиларга ёрдам учун аскар ва оғир қуролларни жўнатаётганликда айблайди. Москва бу айбловларни рад этади.

XS
SM
MD
LG