Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:49

Француз журналисти озарий биринчи хонимини изза қилди


Озарбайжон биринчи хоними Парижда сафар қилишни хуш кўрувчи зодагонлар тоифасидан.
Озарбайжон биринчи хоними Парижда сафар қилишни хуш кўрувчи зодагонлар тоифасидан.

Шу кунларда Озарбайжон матбуоти президент рафиқаси Меҳрибон Алиеванинг ўтган ҳафта Парижга қилган сафарининг муваффақиятли ўтганини гапиришдан тўхтамаëтир. Аммо француз телеканаллари намойиш қилаëтган кадрлардан бу зодагон хонимнинг Париждаги ошига журналистлар “пашша туширгани”ни кўриш мумкин.

Озарбайжон жамоатчилигига Парижда биринчи хонимни президентдан тортиб жамоатчиликка қадар интиқлик ва очиқ қучоқ билан қарши олишгани ифодаси деб тақдим этилаëтган сурат ва видеолар кўрсатилмоқда.

Меҳрибон Алиеванинг Париж сафари давомида Элисей саройида президент Олланд билан яккама-якка учрашгани озарий матбуоти томонидан кенг намойиш қилинмоқда.
Меҳрибон Алиеванинг Париж сафари давомида Элисей саройида президент Олланд билан яккама-якка учрашгани озарий матбуоти томонидан кенг намойиш қилинмоқда.

Аммо француз журналистларининг “Озарбайжон – толерантлик ери” дея қилган баëнотидан сўнг Меҳрибон Алиевага кўрсатган муносабати Париж сафарининг биринчи хоним учун жуда ҳам кўнгилли ўтмаганини кўрсатади.

Франция миллий телевидениесининг таниқли журналисти Элис Люсет Париж марказидаги шаҳар мэрияси биносида Озарбайжон ҳақида очилган фотокўргазмадан чиқиб келаëтган Меҳрибон Алиевани қопқонга туширди.

Биринчи хоним олдига чиққан журналист¸ инглиз тилида беозоргина қилиб “Сиз Озарбайжоннинг ҳақиқатан ҳам толерантлик ери эканига ишонасизми?” деб сўрайди.

Буни эшитиб Меҳрибон Алиева “Албатта¸ бунга шубҳа йўқ” деб гапни қисқа қилиб ўтиб кетмоқчи бўлади¸ аммо журналист аëл саволини давом эттириб:

- Унда қандай қилиб Озарбайжонда бунча кўп сиëсий маҳбус бор¸ дер экан Меҳрибон Алиева ëвқараш билан:

- Қандай қилиб бунақа дейиш мумкин? Бу нотўғри гап. Бориб ахборот манбаингизни тўғирлаб олингда¸ кейин савол беринг¸ дея ақл ўргатади.

- Лайло Юнусни биласизми? Хадича Исмоилованичи? Улар 8 ва 7¸5 йиллик қамоққа ҳукм қилинди¸ деб саволини тўхтатмаëтган журналист олдини биринчи хонимнинг қўриқчилари тўсиб¸ ундан жим бўлишни талаб қилишади.

- Биз Франциядамиз¸ бу ерда журналист савол сўраши мумкинлигини билиб олинг¸ дейди аччиқ киноя билан француз журналисти Алиевани ўраб олган тан соқчиларга.

Шундан сўнг Алиева хоним қўриқчилари қуршовида машинага ўтириб¸ жўнаб кетади.

Озарбайжон президентининг хотини ўз қайнотаси номида очилган Ҳайдар Алиев жамғармаси раҳбари сифатида мамлакати имижини яхшилаш иддаоси билан хорижга тез-тез сафар қилади.

Ҳукумат халқаро обрўсини ошириш мақсадидаги бундай сафар ва турли реклама табиатидаги йиғин-машваратлар учун миллионлаб доллар маблағ сарфланаëтганига қарамай¸ оилавий династияга айланган Озарбайжондаги коррупция¸ сўз эркинлиги ва инсон ҳақларининг мунтазам топталаëтгани бу уринишларга соя солмоқда.

Мамлакатдаги сиëсий мухолифат турли уйдирма айблар билан парчаланиб¸ лидер ва фаоллари қамоққа ташланган¸ сургунга кетган Озарбайжонда ҳуқуқ фаоллари ва мустақил журналистлар аëвсиз жазоланмоқда.

Хусусан¸ Боку ҳукуматининг биринчи оила ичидаги коррупцияни фош қилган мустақил журналист¸ Озодликнинг Бокудаги ҳамкори Хадича Исмоиловани 7¸5 йиллик¸ ҳуқуқ фаоли Лайло Юнус ва унинг эрини 8 ва 7 йилга қамалиши халқаро майдонда жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG