Линклар

Рустам Ассакалов ўзбек спортчилари орасида биринчи бўлиб Олимпиада лицензиясига эга бўлди


Грек-рим кураши.

Грек-рим кураши.

Ўзбек спортчиси Рустам Ассакалов ўзбекистонлик спортчилар орасида биринчи бўлиб 2016 йилда бўлажак Олимпиада лицензиясини қўлга киритди.

Грек-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов Лас-Вегасда ўтаётган жаҳон чемпионатида 85 кило вазн тоифасида кумуш медал олиб, Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Ўзбекистон спорт кураши ассоциациясининг маълум қилишича, Ассакалов биринчи раунда 2014 йилги жаҳон чемпиони, франциялик Мелонин Нумонвининг курагини ерга теккизган. Шундан сўнг у австриялик Амер Хрустанович ва эронлик Ҳабибуллоҳ Ахлагийларни мағлуб этган. Бироқ финал мусобақаларда у украиналик спортчи Жанна Беленюкка ютилиб қолиб, кумуш медалга сазовор бўлган.

XS
SM
MD
LG