Линклар

Немцов ва Савченко номзоди Сахаров мукофотига кўрсатилди


Борис Немцов президент Путиннинг ашаддий танқидчиларидан бири эди.

Борис Немцов президент Путиннинг ашаддий танқидчиларидан бири эди.

Жорий йил февралида Москвада ўлдириб кетилган мухолифат лидери Борис Немцов ва Россияда судланаётган украиналик учувчи Надежда Савченко 2015 йилда Андрей Сахаров мукофотига номзоди кўрсатилган шахслар рўйхатига киритилди.

Сахаров номидаги мукофот 1988 йилда Европа парламенти томонидан таъсис этилган. 50 минг евро миқдоридаги мазкур мукофот ҳар йили инсон ҳуқуқлари ва фикр эркинлиги ривожи учун ҳисса қўшган шахслар ёки ташкилотларга берилади.

Жорий йилда мукофотга номзодлар орасида АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден, Саудия Арабистонида яшовчи блогер Раиф Бадавий, сомалилик фаол Эдна Адан Исмоил ҳам бор. Сахаров мукофоти лауреати номи октябрда эълон қилинади.

Аввалроқ Борис Немцовга АҚШнинг Озодлик мукофоти берилгани хабар қилинганди.

XS
SM
MD
LG