Линклар

НАТО Россия Украина чегарасида ҳарбий база ташкил қилаётганидан ташвишда


НАТО логотипи.

НАТО логотипи.

НАТО Россия Украина чегараси яқинида катта ҳарбий база ташкил этаётганидан ташвиш билдирди.

10 сентябрь куни Озод Европа/Озодлик радиосига суҳбат берган НАТО матбуот котиби: “Умуман олганда НАТО Россия Украина чегаралари яқинида ҳарбий ҳозирликни кучайтираётганидан ва бу мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришга ҳаракат қилаётганидан аввалгидай қаттиқ ташвишда”, деб билдирди.

Ройтер агентлигининг хабар беришича, Москва Украинанинг Луганск вилояти билан чегарадош Белгород вилоятида 300 гектар майдонни эгаллайдиган йирик ҳарбий базани ташкил этишни бошлаган. Луганск вилояти россияпараст айримачилар назоратидадир.

XS
SM
MD
LG