Линклар

Беларусда қамоқдан чиқарилган мухолифатчи митинг ўтказди


Николай Статкевич Минскдаги митинг пайтида.

Николай Статкевич Минскдаги митинг пайтида.

Беларус оппозицияси лидери ва президентликка собиқ номзод Николай Статкевич Минск марказида норозилик намойиши ўтказди.

2010 йилда 6 йилга қамалган Статкевич Беларус президенти Александр Лукашенка томонидан эълон қилинган амнистия туфайли ўтган ойда қамоқдан чиқарилган эди. Полиция норозилик намойишини кузатиб турган бўлса-да, Статкевичга ҳалақит бергани йўқ. Намойишда бир неча юз одам иштирок этган.

Митинг пайтида Статкевич одамларни 11 октябрда ўтадиган президентлик сайловини байкот қилишга чақирди. Унга кўра, Беларусда холис сайловлар ўтказилиши учун мухолифат бирлашмоғи лозимдир.

Статкевич 2010 йилда ўтган сайловларда ўз номзодини президентликка кўрсатганидан сўнг “оммавий тартибсизликларда” айбланиб 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

XS
SM
MD
LG