Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:49

Қурултой: давлат ва дин муносабатлари қандай бўлиши керак?


Тошкентдаги Минор масжиди
Тошкентдаги Минор масжиди

Ўзбекистонда пахта теримига оммавий сафарбарлик эълон қилинар экан, мамлакатдаги кўплаб масжидлар имомлари мусулмонларни ҳашарга даъват қилиб, мавъизалар ўқишди.

Тошкентдаги Хўжа Аламбардор жоме масжиди мутаваллиларидан бири Озодлик билан суҳбатда жума намозларида аҳолини пахта теримига чорловчи даъватлар Мусулмонлар идораси топшириғи бўйича айтилаётганини тасдиқлади.

- Мусулмонлар идорасидан чиққан қарор бор, шу қарор асосида ўқиб эшиттирдик. Ҳамма дуо қилиб, деҳқонларга пахта баракасини тилаб, дуо қилаяпмиз жамоа билан. Пахтани аҳамияти, нес-нобуд қилмасдан териб олиш ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилаяпти, - дейди Хўжа Аламбардор жомеъ масжиди мутаваллиси.

Ўзбекистоннинг бошқа кўплаб жоме масжидларида ҳам пахта мавсумида имомлардан ташвиқот-тарғибот ишларида фойдаланилмоқда.

Баъзи диндорлар бу ҳолатни давлатнинг дин ишларига аралашуви дея баҳолашмоқда.

Озодликнинг навбатдаги Қурултой эшиттириши ҳам ўзбек жамиятида энг кўп баҳсларни қўзғатадиган айни мавзу – давлат ва дин муносабатларига бағишланди.

Ўзбекистон бош қонунига кўра, давлат диндан ажратилган.

Ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмайди.

Давлат диний ташкилотлар зиммасига ўзининг ҳеч қандай вазифасини бажаришни юкламайди, уларнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган фаолиятига аралашмайди.

Диний ташкилотлар давлат вазифаларини бажармайди.

Давлат диний ташкилотларнинг фаолиятини ҳамда даҳрийлик тарғиботига оид фаолиятини маблағ билан таъминламайди.

Ўзбекистон Дин қўмитасига кўра, Ўзбекистонда динга ёки бошқа эътиқодга риоя қилиш фақат миллий хавфсизлик ва жамоат тартибини, бошқа фуқароларнинг ҳаёти, саломатлиги, ахлоқи, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш учунгина чекланади.

Аммо, кузатувчиларга кўра, амалда Ўзбекистонда мутлақо бошқача бир манзара кузатилмоқда.

Хўш, давлатнинг дин ишларига аралашуви ёки диннинг давлат ишларига аралашуви қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

Қурултой эшиттиришида Қўшма Штатлардан ўзбекистонлик собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошев, Туркиядан диний фаол Намоз Нормўъмин, Франциядан таҳлилчи Камолиддин Раббимов ва Швециядан ўзбекистонлик собиқ имом Муҳаммадсолиҳ Абутов қатнашди.

Қурултой: давлат ва дин муносабатлари қандай бўлиши керак?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:51:00 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG