Линклар

OzodlikOnline: Ҳуқуқ тизимларининг бозор иқтисодидаги роли қандай бўлиши керак?


Ўзбекистонлик тадбиркорларга кўра¸ ҳозирда мамлакат иқтисодининг ривожига энг катта тўсиқ бўлаëтганлар¸ айнан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўзидир.

Ўзбекистонлик тадбиркорларга кўра¸ ҳозирда мамлакат иқтисодининг ривожига энг катта тўсиқ бўлаëтганлар¸ айнан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўзидир.

“Ўзбек иқтисодий модели” бош муаллифларидан бири саналган Рустам Азимов ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини иқтисодиëтни ислоҳ қилиш¸ хусусан¸ коррупцияни камайтиришдаги ролини янада оширишга чақирди. Ўзбек ҳуқуқ тизимларининг иқтисоддаги роли хусусида Сиз Тошкент бошқарувидагиларга қандай тавсия берасиз?

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари¸ мамлакат Молия вазири Рустам Азимов “2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурини ҳаётга татбиқ этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг роли ва масъулиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” мавзуидаги республика семинар-конференциясида айни шу мавзуда чиқиш қилди.

Ўтган ой бўлиб ўтган мазкур конференция ҳақида куни-кеча тарқатилган расмий хабарда ëзилишича¸ Азимов анжуманда мамлакат бозор иқтисодиётига тўла ўтиши учун бизнес ривожига тўсиқ бўлаётган баъзи масалаларни ҳал қилиб олиши кераклиги ҳақида гапираркан, жумладан бундай деган:

“Ўзбекистонда бизнес доиралари шу кунда тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашув билан боғлиқ кўплаб муаммоларга, ортиқча тўрачилик, порахўрлик ва тамагирликка дуч келмоқда. Биз бозор иқтисодиётига тўла ўтиш тўғрисида хусусий тадбиркорлик ва хусусий мулкнинг ривожланиши йўлидаги барча муаммолар ва тўсиқлар олиб ташланганидагина айта олишимиз мумкин. Фақат шундай ҳолатдагина бу жараённи якунланган, деб ҳисоблаш мумкин”¸ деди Азимов жумладан.

Рустам Азимовнинг бу баëноти¸ қолаверса¸ Ўзбекистон вазирликлари расмийлари қатнашган конференция мавзусидан¸ бундан сўнг ўзбек иқтисодиëтини “ислоҳ қилиш”¸ уни коррупциядан тозалаш ва “бозор иқтисодига ўтиш жараëнини тугаллаш” иддаоси билан ҳуқуқ идораларининг иқтисоддаги роли янада кучаядиган кўринади.

Зотан¸ Бош вазир ўринбосари таъкидича:

“Биз бозор иқтисодиётига тўла ўтиш тўғрисида хусусий тадбиркорлик ва хусусий мулкнинг ривожланиши йўлидаги барча муаммолар ва тўсиқлар олиб ташланганидагина айта олишимиз мумкин. Фақат шундай ҳолатдагина бу жараённи якунланган, деб ҳисоблаш мумкин”.

Расмий Тошкент “бозор иқтисодиëтига тўла ўтиш жараëнини якунланди” деб баëнот бериш режасини тузаëтган бир пайтда Сиз бугунги ўзбек иқтисодида бозор муносабатларининг қай жиҳатларини кўраяпсиз?

Ўзбекча “бозор иқтисодиëтига ўтиш жараëни”да ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимларига берилган рол ва вазифаларга муносабатингиз қандай?

Бу ролни¸ Азимов айтаëтган каби ошириш керакми¸ ëки аксинча?

Бозор иқтисодиëтига ўтиш учун ҳуқуқ тизимлари аввал коррупцияни жиловлаши керакми ëки эркин бозорга ўтишнинг ўзи коррупция камайишига олиб келадими?

Бу ҳақдаги кузатишларингиз билан жонли мулоқотда қатнашинг. 14 сентябрь¸ душанба куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар Сизни Skype манзилларимизда кутамиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG