Линклар

logo-print

Италия собиқ бош вазири Силвио Берлускони Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Қримга борди.
Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар қилди.

Олдинроқ Путиннинг ўзи Берлускони билан ўрталарида "дўстона муносабат" шакллангани ҳақида маълум қилган эди.

Жорий йил июнида Берлускони Олтайга бориб, Путин меҳмони бўлган. 11 июнь куни эса Путиннинг Италия сафари пайти ҳам улар учрашган эдилар.

Берлускони Европа сиёсатчилари орасида Россиянинг Украина бўҳрони бўйича ҳаракатларини қўллаётган саноқли сиёсатчилардан бири ҳисобланади.

Италия ҳукумати Берлусконини бир неча бор қонунбузарлик, товламачилик ва порахўрликда айбланган.

XS
SM
MD
LG