Линклар

Бугун 2001 йил 11 сентябр террор ҳужумларининг 14 йиллиги муносабати билан АҚШда хотира тадбирлари бўлиб ўтади.

Нью Йоркда фожиа содир бўлган жойга ўн минглаб одам йиғилиши кутилмоқда.

Сана муносабати билан президент Барак Обама Мэрилент штатида Форт-Мид ҳарбий базасига ташриф буюриши, Мудофаа вазири Эштон Картер эса Пентагонда ўтадиган хотирлаш тадбирларида иштирок этиши режаланган.

Жаҳон савдо марказининг эгизак биноларига қилинган ҳужум оқибатида 3000дан зиёд киши ҳаётдан кўз юмди.

Ушбу ҳужумлар учун масъулиятни Ал-Қоида гуруҳи ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG