Линклар

logo-print

Масжид Ал-Ҳарамда ўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Маккадаги Ал-Ҳарам масжидида қурилиш кранининг ағдарилиши оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Эр Риёд шаҳридаги элчихонаси расмийси Озодлик билан суҳбатда маълум қилди. Дунёнинг энг йирик жомеъ масжиди- Масжид ал-Ҳарамда краннинг қулаши оқибатида камида 107 нафар инсон ҳалок бўлди. Озодлик бу ҳақда сўнгги хабарларни жойлаштириб боради. Маккадан сўнгги янгиликларни биз билан бирга кузатинг.


Жароҳат олганларни касалхоналарга етказиш учун 80та тез ёрдам машинаси сафарбар этилган

Жароҳат олганларни касалхоналарга етказиш учун 80та тез ёрдам машинаси сафарбар этилган

13:52 12.9.2015

Саудия Арабистони расмийлари қурилиш крани қаттиқ шамол таъсирида Ал-Ҳарам масжиди устига қулаб тушганини билдиришмоқда. Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг фуқаролар хавфсизлиги департаменти бошлиғи, лейтенант Сулаймон бин-Абдулла ал-Амир кран ағдарилишига кучли шамол ва қаттиқ ёмғир сабабчи бўлганини айтди.

13:45 12.9.2015

Маккадаги Ал-Ҳарам масжидида қурилиш кранининг ағдарилиши оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Эр Риёд шаҳридаги элчихонаси расмийлари Озодлик билан суҳбатда маълум қилди. –Яраланганлар орасида ҳам ўлганлар орасида ҳам ўзбеклар йўқ, - деди исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган ўзбек расмийси. Ўзбекистон Дин ишлари қўмитасига кўра, бу йил 5200дан зиёд ўзбекистонлик Маккага бориб, Ҳаж ибодатларини адо этади. Ҳозирда Саудия Арабистонига уч ярим минг ўзбекистонлик етиб борган.

04:17 12.9.2015

Интернет фаоллари твиттер орқали Макка аҳлини касалхоналарга бориб, жароҳат олганларга қон беришга даъват қилдилар.

04:14 12.9.2015

Саудия расмийларига кўра, жума кунига қадар ҳажга 800 минг зиёратчи етиб келган

Қолганини юкланг

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG