Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:31
Жароҳат олганларни касалхоналарга етказиш учун 80та тез ёрдам машинаси сафарбар этилган
Жароҳат олганларни касалхоналарга етказиш учун 80та тез ёрдам машинаси сафарбар этилган

Масжид Ал-Ҳарамда ўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Маккадаги Ал-Ҳарам масжидида қурилиш кранининг ағдарилиши оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Эр Риёд шаҳридаги элчихонаси расмийси Озодлик билан суҳбатда маълум қилди. Дунёнинг энг йирик жомеъ масжиди- Масжид ал-Ҳарамда краннинг қулаши оқибатида камида 107 нафар инсон ҳалок бўлди. Озодлик бу ҳақда сўнгги хабарларни жойлаштириб боради. Маккадан сўнгги янгиликларни биз билан бирга кузатинг.

03:50 12.9.2015

Қутқариш ва ҳалокатни бартараф этиш амалиётига Саудия ҳукумати 50та гуруҳ ва 80дан зиёд тез ёрдам машиналарини сафарбар этган.

03:15 12.9.2015
Кранг қулаган ерда чуқур хандақ пайдо бўлди
Кранг қулаган ерда чуқур хандақ пайдо бўлди

Саудия расмийларига кўра, ҳодиса жума намозидан кўп ўтмай юз берди.

03:09 12.9.2015

Саудия расмийларига кўра, жароҳатланганлар сони 237 нафарга етди.

03:06 12.9.2015

Ҳодиса юз берган пайти шамолнинг тезлиги соатига 83 километрга етган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG