Линклар

Маккадаги Ал-Ҳарам масжидида қурилиш кранининг ағдарилиши оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Эр Риёд шаҳридаги элчихонаси расмийлари Озодлик билан суҳбатда маълум қилди.

–Яраланганлар орасида ҳам ўлганлар орасида ҳам ўзбеклар йўқ, - деди исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган ўзбек расмийси.

Маккадаги Ал-Ҳарам масжидида қурилиш крани одамлар устига ағдарилиши оқибатида юздан зиёд одам ҳалок бўлди. Саудия Арабистони расмийларига кўра, яраланганлар сони 230дан ошади.

Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда. Хабарларга кўра, кран масжиднинг шарқий қисмига ағдарилган.

Ўтган йили Саудия Арабистони ҳукумати Ал-Ҳарам масжидини таъмирлашга киришган эди.

Йилига 3 миллиондан зиёд одам Маккага келиб Ҳаж ибодатини адо этади.

Ўзбекистон Дин ишлари қўмитасига кўра, бу йил 5200дан зиёд ўзбекистонлик Маккага боради.

Ҳозирда Саудия Арабистонига уч ярим минг ўзбекистонлик етиб келган.

Маккада кўп одам йиғилиши оқибатида фожиалар кўп бўлиб туради. 2006 йилда Ҳаж пайти тиқилинчдан 350 одам нобуд бўлган эди.

XS
SM
MD
LG