Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:57

Ал-Ҳарам масжидида кран ағдарилишига кучли шамол сабабчи кўрилмоқда


Саудия Арабистони расмийлари қурилиш крани қаттиқ шамол таъсирида Ал-Ҳарам масжиди устига қулаб тушганини билдиришди.

Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг фуқаролар хавфсизлиги департаменти бошлиғи, лейтенант Сулаймон бин-Абдулла ал-Амир кран ағдарилишига кучли шамол ва қаттиқ ёмғир сабабчи бўлганини айтди.

Жума куни Маккадаги Ал-Ҳарам масжидида қурилиш крани одамлар устига ағдарилиши оқибатида юздан зиёд одам ҳалок бўлди.

Саудия Арабистони расмийларига кўра, яраланганлар сони 230дан ошади.

Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда. Хабарларга кўра, кран масжиднинг шарқий қисмига ағдарилган.

Ўтган йили Саудия Арабистони ҳукумати "Ал-Ҳарам" масжидини реконструкция қилишга киришган эди. Ҳар йили 3 миллиондан зиёд одам Маккага келиб Ҳаж ибодатини адо этади.

XS
SM
MD
LG