Линклар

Трамп Обамани Украинага етарли ёрдамни бермаётганликда айблади


АҚШда президентликка номзод бўлиш учун кураш олиб бораётган миллиардер Доналд Трамп президент Барак Обамани Украина халқига етарли ёрдамни кўрсатолмаётганликда айблади.

– Президентимизни кучли деб бўлмайди. У Украина учун қилиниши керак бўлган ишни қилмаяпти. Пуч гаплардан нарига ўтилмаяпти, - деди Трамп.

Киевда ўтаётган халқаро анжуман иштирокчиларига қарата видеоаоқа воситасида қилган мурожаатида Трамп президент Обама Россия раҳбари Владимир Путиннинг сиёсатига жавобан ўз кучини намаён этолмаганини айтди.

Ҳозирда Доналд Трамп Респубилкачилар партиясидан номзод бўлишга ҳаракат қилаётганлар орасида етакчилик қилмоқда.

XS
SM
MD
LG