Линклар

Россия президенти Владимир Путин америкалик машхур боксчи Рой Жонсга Россия фуқаролигини бериш ҳақидаги қарорни имзолаган.

Кремль сайтида эълон қилинишича, Жонснинг бу борада қилган аризаси мамлакат Конституциясининг 89-моддаси доирасида қондирилган.

Бир неча маркат жаҳон чемпиони бўлган Рой Жонс шу йилнинг август ойида Москва тарафидан аннексия қилинган Севастополь шаҳрида Россия фуқаролигини сўраб, президент Владимир Путинга мурожаат қилган эди.

Жонс ушбу мақом унга Россиядаги бизнесини юритиш учун кераклигини айтганди.

2013 йилнинг январида франциялик таниқли актёр Жерар Депардье ўз ватанида катта солиққа тортилиши эхтимоли ортидан Россия фуқаролигини олган эди.

XS
SM
MD
LG