Линклар

OzodMikrofon: “Кампирим пенсиясини сохта ҳужжат қилиб пластикка ўтказиб юборишди”

  • Садриддин Ашур

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида кексаларни эъзозлаш йили бўлишига қарамасдан қариялардан бир оғиз ҳам сўрамасдан пенсиялар юз фоиз пластик карточкага ўтказиб юборишиляпти. Самарқандда эса ўз жойларида пахта бўлса ҳам ҳашарчилар узоқ жойларга ётоғи билан теримга жўнатиляпти. Тингловчилар OzodMikrofon га ана шу муаммолар хусусида гапирди.

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманининг Сандал ҚФЙга қарашли Қорасув қишлоғида истиқомат қиладиган пенсионер Эшқул Ҳодиевнинг айтишича, унинг хотинини пенсияси қалбаки ҳужжатлар билан пластик карточкага ўтказиб юборилган:

- Худога шукр, ҳамма нарса яхши, замонимиз тинч. Лекин баъзи ишлар бўляптики, беихтиёр ёқангни ушлаб қоласан. Менинг хотиним Баҳсбиби Келдиёровани пенсиясини Яккабоғ тумани Агробанки ва пенсия жамғармаси ходимлари орқаворотдан пластикка ўтказиб юборишибди.

Хотиним пенсиясини олгани почтага борса, сизни пенсиянгиз пластикка ўтказилган, банкдан бориб олинг дебди. Суриштириб кўрсам, менинг хотиним номидан қалбаки ариза тўлдирилиб, унинг пенсиясини юз фоиз пластикка ўтказиб қўйишибди, азаматлар. Ахир пластикка ўтказиш учун пенсионернинг розилиги ва ўз ихтиёри билан ариза ёзиб қўл қўйиши шартку. Кейин билсак, битта мени хотинимни эмас, балки ҳамма пенсионерларни ҳам шундай қилишяпти экан.

Ана сенга кексаларни эъзозлаш йилида қарияларга ҳурмату ана эътибор! Қандингни ур, шоввозлар!”, дейди Эшқул Ҳодиев.

“Агар теримда ҳар кило пахта учун 500 сўмдан берганда эди халқнинг ўзи пахтани ялаб териб қўярди”

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида истиқомат қиладиган тингловчи Самариддиннинг айтишича, пахта терими ҳаммани сарсону-саргардон қилди:

- Пахта кампанияси бошланиши билан ўзбекларнинг ҳаловати йўқолади. Ҳозир ўқитувчиларни, бюджет ташкилотлар ишчиларини, коллежларнинг юқори курс талабаларини ётоғи билан пахтага олиб кетиш бошланди. Мен бир нарчани тушунмайман. Ўша коллеж ўқувчиси ҳам, ўқитувчиси ҳам яшаб турган жойида пахта бўлишига қарамасдан бошқа жойга ётоғи билан бориб пахта теради. Ўшалар ўз жойларида терса бўлмайдими? Ортиқча оворагарчилигу, ортиқча ташвиш бўлмасди. Ўз уйида, иссиқ жойида ётиб, эрталаб пахтага бориб кечқурун яна уйига қайтарди. Бизда эса, ўз-ўзларига ташвишни кўпайтиришади. Уйидан 20-30 километр бошқа жойга олиб бориб ташлашади. Бу икки томонлама зиён эмасми?

Иккинчи бир масала. Агар ҳар килограмм пахтага ҳукумат 500 сўмдан пул тўлаганда эди бунча даҳмазага ҳожат бўлмасди. Ўша қишлоқлардаги одамларнинг ўзлари териб берарди. Ҳозир эса тўрт томонлама харажат бўляпти. Агар шу харажатларни пахта таннархига қўшса, терилган пахта 500 сўмдан ҳам қимматга тушиб кетади, дейди Самариддин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG